Шамол, ёмғир, момақалдироқ — «Ўзгидромет» дам олиш кунлари прогнозини эълон қилди
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 5-7 апрель кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан кузатилади.
Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон республиканинг марказий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдирок бўлади. Ҳарорат 20-23 даража, жанубда 27 даражагача бўлади.
Эртага 6 апрель куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 15-18 даража атрофида бўлади.
7 апрель, якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 20-23 даражагача кўтарилади.
Кечалари ҳарорат асосан 7-12 даража бўлади.
5-6 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тоғли ҳудудларда 5-6 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, 6 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда 5 апрель кечга томон ва 6 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши ва шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат 5 ва 7 апрель кунлари 20-23 даража, 6 апрель куни 15-17 даража бўлади. Ҳарорат кечалари 7-12 даража атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter