Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳристон метросида ярим соат ҳаракат тўхтаб қолди

Шаҳристон метросида ярим соат ҳаракат тўхтаб қолди

Бугун 23 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўли Шаҳристон метро бекатида носозлик кузатилди. Натижада метро қарийб ярим соат давомида йўловчиларга хизмат кўрсата олмаган. «Тошкент метрополитени» ДУК мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

«Жорий йилнинг 23 октябрь санаси соат 09:46 лар атрофида Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли поезд ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.

Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда», — дейилади хабарда.

Корхона юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг