Шаҳрисабзда олис тоғ қишлоғига элтувчи йўлда қор кўчкиси юз берди
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги тоғли Кўл қишлоғига элтувчи автомобил йўлида жорий йил 16 феврал куни 1200 м3 ҳажмда қор кўчкиси содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан туман ҳокимлиги ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари бориб, ушбу қор массаларини зарур техникалар ёрдамида тўлиқ бартараф этилган ва автомобиллар қатнови йўлга қўйилган.
Ушбу манзилда бугун, 17 феврал куни соат тахминан 10.30 лар яна бир бор қор кўчиши кузатилган, натижада йўлнинг тахминан 15 метр қисмини қор массаси ёпиб қўйган. Ҳозирда ушбу кўчки оқибатлари механизация кучлари ёрдамида бартараф этилмоқда.
Ушбу иккита ҳолат оқибатида ҳеч бир бино иншоотларга зарар етмаган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter