Шаҳрисабзда пенсия ва нафақани талон-торож қилган банк ходими аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан АТ «Халқ банк» Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Аниқланишича, филиалининг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р.лар ўзаро тил бириктириб, тумандаги 150 нафар фуқароларга жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ажратилган 100,5 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини фуқароларга берилишини таъминламасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter