Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти этиб танланди

Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти этиб танланди

Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити давом этмоқда. Саммитда ташкилотнинг устувор йўналишларидан бири туризм экани таъкидланди.

Бу борада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирий ҳам ўз фикрларини билдирди.

– Ҳамкорлигимизнинг яна бир устувор йўналиши туризмдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентини Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти этиб танлангани билан табриклайман.

Ва, биз шу йил доирасида Шаҳрисабз шаҳрида тегишли туризм тадбирлари ўтказилишини мақсад қилганмиз. Ушбу тадбирлар нафақат Шаҳрисабз шаҳрида, балки Ташкилотнинг барча минтақасида туризмни ривожлантиришга хизмат қилади, – дейди у.

Нозирий, шунингдек, ташкилот доирасида транспорт ва коммуникация масалаларига катта эътибор қаратилаётгани, чунки бу ташкилот фаолиятининг муҳим йўналиши эканини таъкидлади.

– Бу борада турли транспорт-транзит лойиҳалари, жумладан, минтақамизнинг Шарқи ва Ғарбини, Шимоли ва Жанубини боғловчи йўлакларни амалга оширмоқдамиз. Бу масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли транспорт-коммуникация соҳасидаги ушбу лойиҳаларнинг барчасини амалга оширишда жуда муҳим роль ўйнайди, – дейди ИҲТ бош котиби.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг