Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпиони бўлди!
Бугун, 21 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
-52 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров терма жамоамизга биринчи олтин медални тақдим этди!
У финал жангида ҳиндистонлик Амитни мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Шаҳобиддин Рио олимпиадаси олтин медали ёнига жаҳон чемпионати олтин медалини ҳам қўшиб қўйди.
Навбатда яна уч боксчимиз чемпионлик учун жанг қилади:
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) – Лазаро Альварес Эстрада (Куба)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter