Шаҳноза Мирзиёева номзодлик диссертациясини ёқлади
Мактабгача таълим вазирлиги бош бошқарма раҳбари Шаҳноза Мирзиёева А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
«Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг инновацион компетенциясини ривожлантиришга кўмаклашиш» мавзусидаги ишни тайёрлашга 4 йил вақт сарфланган.
Университетнинг диссертация кенгаши Мирзиёевага умумий педагогика, педагогика тарихи ва таълим мутахассислиги бўйича фан номзоди илмий даражасини берган.
Маълумот учун, Шаҳноза Мирзиёева 2019 йилдан бери Мактабгача таълим вазирлигида бош бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter