Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медалга сазовор бўлди

Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медалга сазовор бўлди

Фото: Olympic.uz

6 сентябрда «Стад де Франс» яна бир бор ўзбек паралимпиячиларининг ёрқин иштирокига гувоҳ бўлди.

Келаси ой 16 ёшни қарши оладиган ҳамюртимиз Шаҳинахон Йигиталиева пара енгил атлетиканинг F46 классида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медал соҳибига айланди. Ёш пара атлетимиз муросасиз баҳсларда 43,12 метр натижани қайд этди.

Делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг