«Шаблонний»дан одамгарчиликкача: боласи боғчага қабул қилинмаган ёлғиз она дарди
«Мен ёлғиз онаман. Фарзандим 2 ёшга тўлди. Энди ишга чиқишим керак, чунки ишхонам декрет пули тўлашни тўхтатди. Лекин боғчалар 3 ёшдан қабул қиламиз, 2 яшар болани олмаймиз, деяпти. Агар боламга қарасам, қандай кун кўраман? Агар ишга чиқсам, ҳеч кимим йўқ, боламга ким қарайди? Бунақа вазиятда нима қилай, илтимос, маслаҳат беринг».
Баъзан шундай саволлар бўладики, қандай маслаҳат беришни ҳам билмайсан киши. Мутасадди ташкилотлар қарор қабул қилаётганда сал мантиқни ҳам қўшишса ёмон бўлмасди.
Боғчага болаларни 3 ёшдан қабул қилишни Халқ таълими вазирлиги белгилаганди. Энди вазият ўзгарди, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Боз устига раҳбари аёл киши. Улуғбек Иноятов балки аёлларнинг дардини ҳис қила олмагандир, ҳеч бўлмаса, Агрепина Шин шу масалада аёлларимизнинг муаммосини ҳал қилиб берса, яхши бўларди.
Ортиқча харажат, бюджетни иқтисод қилиш каби «шаблонний» жиҳатларни бир четга суриб, шунчаки оддий инсон сифатида масалани ўйлаб кўришса, деган умидим йўқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter