Ёш «Тик-токчи» серқатнов йўл ўртасида овқатланди. ИИББ изоҳи
Тармоқда йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 31 январь куни вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.О., Шайхонтоҳур тумани Хадра м.ф.й. ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатланганлиги видеотасвирга олинган. Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилди, унинг онасига эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига («Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик») асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter