Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелидаги портлаш айбдорларига ҳукм ўқилди

Сергелидаги портлаш айбдорларига ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида 2023 йилнинг сентябрь ойида даҳшатли портлаш содир бўлганди.

«Interlogistics» МЧЖ ҳудудидаги омборхонада юз берган ёнғин ва портлаш оқибатида жами 163 нафар киши жабрланган. Уларнинг 150 нафари енгил ва 13 нафари оғир тан жароҳати олган. Бир нафар вояга етмаган фуқаро вафот этганди.

ИИВ Тергов департаменти томонидан мазкур ҳолат ортидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда жиноий иш доирасида 4 киши қамоққа олиниб, яна бир кишига нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилгани айтилган эди.

Куни кеча портлашда айбдор деб топилганларга суд ҳукми ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, «Inter Logistics» МЧЖ директори Ф.С., қўриқлаш (ҳарбийлашган, ёнғиндан сақланиш, қоровуллик) бошлиғи Ф.А., «Polychem» МЧЖ директори С.Б. ва омбор мудири Н.К. айбли деб топилиб, уларнинг барчасига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Маҳкумлар тайинланган жазони манзил колонияда ўташи белгиланди. 

Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Inter Logistics МЧЖ ва Polychem МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг