Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёр Шамуратов Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугунга қадар Бахтиёр Шамуратов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Нозим Ҳусанов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимини эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter