Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергели туманида яшаган 75 ёшли отахон коронавирусдан вафот этди

Сергели туманида яшаган 75 ёшли отахон коронавирусдан вафот этди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х. (эркак)да жорий йил 26 июль куни «COVID-19» инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

ССВ хабарига кўра, унга «COVID-19» инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг