СЭОМларда талон-торожликлар «эпидемияси» Андижонда ҳам кузатилди

Айрим Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари мансабдорлари томонидан бюджет маблағларини ўмариш кузатилаётгани, бу ҳол ҳозирги пандемия шароитида салкам «эпидемия»га айланаётгани каррасига оғриқлидир.
Шундай ҳолат Андижонда ҳам кузатилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари «T.D.F» МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн сўм бўлган «гипохлорид кальций 65%» дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн. сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 159,3 млн. сўм қимматига сотиб олгани аниқланган.
«Дод» деворгинг келади, рости! Мазкур ҳолат ҳам касалланиш бўйича Андижон вилоятидаги кўрсатгичлар «барака» киритаётгандек, гўё.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган — бу аниқ. Зарар ҳам қопланади — гап йўқ. Бироқ айни жараёнда бой берилаётган вақт ва имониятлар-чи? Бунинг товонини қоплаш мумкинми ўзи?!
Гап шунда!
Андижондаги пандемия билан боғлиқ ҳолатлар бўйича баланпарвоз баёнотлар бераётган Шуҳрат Қўшақбоевичга (вилоят ҳокими) саломлар бўлсин!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter