Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сентябр ойи учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Сентябр ойи учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» кузнинг биринчи ойи давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, ойнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.

Кечаси ва эрта тонгда 12-17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони 28-33 даражагача, баъзи жойларда 35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида 24-27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.

Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари 13-18 даражадан 7-12 даражагача, кундуз кунлари 28-33 даражадан 20-25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг