Сенат ялпи мажлисида қайси қонунлар кўрилиши маълум бўлди
Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилишича, видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter