Сенат раиси «Xabar.uz» мухбирига қўнғироқ қилди
«Xabar.uz» сайти мухбири Барно Султонова сенат раиси Танзила Норбоевага маслаҳат хати йўллаганидан бироз вақт ўтиб мурожаатга муносабат билдирилди.
Танзила Норбоева телефон орқали хатда келтирилган муаммо, яъни хоразмлик аёлнинг уйсизлиги масаласини ўз назоратига олишини билдирган.
Қолаверса, сенат раиси Нодира Холмирзаева билан ҳам телефон орқали боғланиб, аёлнинг соғлиғи тикланиши ва уй муаммоси ҳал бўлишига кўмак беришини алоҳида қайд этган.
Танзила Норбоева шу вақт оралиғида вилоят ва туман хотин-қизлар билан ишлаш бўлимларига ҳам ушбу масала юзасидан топшириқлар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter