Семириб кетяпсизми? Кўп телевизор кўриш ҳам ортиқча вазнга сабаб экан
Телевизор томоша қилиб, овқат ейиш оқибатида яна қўшимча таомга хоҳиш уйғонади. Натижада унчалик оч бўлмасангиз-да, кўп таом еб қўйганингизни сезмай қоласиз. АҚШ олимлари бунга қизиқроқ изоҳ топиб, телевизорнинг овқат тановул қилаётгандаги таъсирини ўрганишди.
Стол устига овқат келтирилган бўлса, сиз яна таом ейишни бошлайсиз. Ажабланарлиси, телевизор айнан янги таомга нисбатан истак уйғотар экан. Яъни сиз бир таомни тановул қилаётган бўлсангиз ҳам, телевизор таъсирида организмингиз янги таомни ейиш ҳиссини туяди. Шу боис, сиз яна ва яна овқатланишни давом этасиз.
Тадқиқотлар давомида аниқланишича, овқат еб телевизор томоша қилувчилар, айниқса, ошхонасида зангори экрани бўлган кишилар таомни ўртача 500 ккал кўп ва 20 дақиқа тез вақт ичида ейишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter