Сеҳрли меҳмонхона! Мексиканинг сиз билмаган ажойиботлари! (Фото)
Бир неча кун илгари Мексиканинг фотосуратчилар объективига миллионлаб марта муҳрланиб келадиган ўзига хос ажойиб масканлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун унинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Эл Ҳидалгуенсе
Мексиканинг ажойиб таъмга эга, ҳар хил ва шу билан бирга суратбоп таомлари ҳам талайгина. Мехико шаҳридаги ўзига хос тамаддихоналар қаторида Эл Ҳидалгуенсе ресторани маҳаллий аҳоли ва хорижий саёҳларнинг энг севимли масканларидан бири сифатида эътироф этилади.
Кичик лабиринт боғ
Агар сиз Мексикадаги энг ноёб кичик лабиринт боғни кўришни хоҳласангиз, бу шубҳасиз Аирбнб бўлиши аниқ. Мазкур витражли ёпиқ лабиринт ва хиёбонни ўзида жамлаган ўзига хос боғда адашиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Ана шундай томоша жараёнида боғнинг гўзаллигини суратга олиш учун камерангиз тайёрлигига ишонч ҳосил қилинг.
Чапултапес Парки
Мехико шаҳридаги яна бир ажойиб Чапултапес Парк қасри бўлиб, унинг ташқи кўриниши жуда кўп фотосуратларга мос қирраларни таклиф қилса-да, ранг-баранг деворлар ва витраж ойналар чиройидан баҳраманд бўлиш учун бино ичига киришингиз керак.
Китлар манзилгоҳи
Калифорния штати жанубида жойлашган Бажа Калифорния ярим ороли китларни томоша қилиш учун дунёдаги энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. У ердаги кичик қайиқлар сизга китлар билан дўстона муносабатда бўлишингизга имкон яратган. Ярим орол атрофида йилнинг фаслларига қараб турли хил китлар ва акулаларни учратишингиз мумкин.
Маълумотларга кўра, декабрь-февраль ойлари ярим оролда ҳордиқ чиқариш ва ҳатто китлар билан қучоқлашиш учун ажойиб вақт саналади.
Антропология музейи
Мазкур улкан музей Мехикодаги энг катта ва бутун мамлакат бўйлаб сайёҳлар диққатига сазовор жойлардан биридир. Музей тахминан 20 гектар ҳудудни эгаллаган. Унинг ички ва ташқи экспонатлари ижтимоий тармоқларингиз учун ажойиб фотосуратларни тақдим этиш билан бирга, сизни юқори дид ва маданият эгаси сифатида гавдаланишингизга ҳам ёрдам беради.
Яширин пляж
Пуерто Велларта шаҳридан 20 мил ғарбда Мариет ороллари жойлашган. Ҳудудда сув ости вулқонларининг отилиши натижасида ўзига хос айлана пляжлар ҳосил бўлган. Бироқ айрим миш-мишларга кўра, айлана пляжларнинг пайдо бўлишига мамлакат ҳукуматининг алоқаси бор. Айтишларича, ҳудуд илгари Мексика ҳукумати томонидан турли қуролларни синаб кўриш учун тажриба майдони вазифасини бажарган.
Плиткалар саройи
18 асрда бунёд этилган Мехико шаҳридаги плиткалар саройи, номидан кўриниб турибдики, плиткалар билан қопланган иншоотдир. Ҳайратланарли ёдгорлик бугунги кунда шиша билан қопланган атриум, фаввора, мазали таомларга бой ресторон ва бошқаларни ўзида жамлаган. Агар сиз чиройли ва мазали таомлар суратига ихлосманд бўлсангиз, сарой ошхонасини тавсия этамиз.
Чинатовн кўчаси
Чинатовн одатда Мексика ҳақида ўйлаганда биринчи бўлиб эсга олинмайди. Аммо Мехико шаҳрининг марказидаги ушбу икки блокли жойга албатта ташриф буюриш керак. Кўча бўйлаб ёрқин рангли соябон ва чироқлар осилган. У ҳар йили Хитой Янги йил фестивалларини катта дабдаба билан ўтказади.
Соумая музейи
Бу ўзига хос шаклга эга Мехико шаҳри музейи ва маданий маркази кўпинча ташқи томондан суратга олинади. У ташқи томондан 16 мингта алюминий плиткалар билан қопланган. Унинг ички қисми ҳам чиройли бўлиб, бир-биридан ажойиб экспонатларга бой.
Сеҳрли меҳмонхона
Қуйи Калифорния штатидаги Кортес денгизида сув устида сузиб юргандай кўринувчи сеҳрли кўринишдаги Висерой Лос Кабос меҳмонхонаси мавжуд. Кўнгилочар курортнинг замонавий архитектураси ҳавасни уйғотувчи Инстаграм суратларига жуда мос келади.
Нурилло Тўхтасинов таржимаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter