«Сбербанк» Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга оширади
«Сбербанк Онлайн» иловаси орқали Россиядан Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари энди комиссия ундирувларисиз амалга оширилади. Бу ҳақда «Spot» банк матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Яъни, «Сбербанк» иловаси орқали рус рублини маҳаллий банклардан очилган карталарга қабул қилувчининг телефон рақамлари бўйича ўтказиш мумкин.
Ушбу хизмат банк мижозлари учун 1 августдан бошлаб мавжуд, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда «Агробанк», Халқ банки, «Ҳамкорбанк», Orient Finance Bank ва Universalbank орқали мазкур пул ўтказмаларини қабул қилиб олиш мумкин.
«Сбер» Россиядан қўшни давлатларга пул жўнатиш бўйича талабнинг ортиб бораётгани фонида комиссиясиз пул ўтказмаларини ташкил этишга қарор қилди», – дейди банкнинг тўлов ва ўтказмалар бўлими раҳбари Леонид Шнир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 апрелдан бошлаб «Сбербанк» Россиядан ташқарига фақат рублда пул ўтказмоқда. Қўшма Штатлар томонидан банкка қарши блокировка санкциялари киритилганидан кейин валюта ўтказмалари тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter