Сайёрамизни қариялар бошқаряпти: Дунё етакчилари орасида ёши улуғ кишилар талайгина
Кейинги йили Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад истеъфога чиқишига тўғри келади. Малайзия қонунчилигига кўра бу лавозимни 95 ёшдан ошган киши эгаллай олмайди. Бу ҳақда «КП» хабар берган.
Бутун Европа монархлари
Эҳтимол, узоқ умр кўрувчилар орасида энг машҳури Буюк Британия қироличаси Елизавета II бўлса, ажаб эмас. «Британия бувиси» 93 ёшда. Умрининг кўп қисмини қироллик тахтида ўтказди. Елизавета ўзиям 67 йил муқаддам тахтга ўтирган!
Елизавета II 1952 йили тахтга ўтирган!
Унинг турмуш ўртоғи, герцог Эдинбург шаҳзодаси Филипп 98 ёшда. Шунга қарамай, эр-хотин мунтазам Букингем саройидан бутун мамлакат бўйлаб қироллик қароргоҳларига қатнайди, овга чиқади, югуришга боради, ўзлари автомобиль бошқаришади. Фақат шу йил бошида шаҳзода Филипп бошқараётган машина ағдарилиб кетгандан сўнг у бошқа рул чамбарагини ушламаслигини маълум қилди.
Дания қироличаси Маргрета II кейинги йили 80 га киради. У 47 йил муқаддам тахтга ўтирган. Спорт, рассомлик, адабиёт, таржимонлик билан фаол шуғулланади. Масалан, феминизм идеологи Симон де Бовуар асарларини Дания тилига ўгирган. Маргрета оддий данияликларни мунтазам ҳузурида қабул қилади. Қироличанинг энг катта заиф томони чекиш ҳисобланади: у бу зарарли одатини ташлаш нияти йўқ.
Афлотун нима деганди?
Аксарият Европа давлатларида одатда ўрта ёшли сиёсатчилар барча бошқарув механизмлари қўлида бўлган ҳақиқий ҳукмдорларга айланишади. Ҳар қандай тантанавор функциялар эса тажрибали сиёсатчиларга берилади. Масалан, Италия антик даврнинг вориси сифатида қадимги файласуф Афлотуннинг васиятини амалга оширишга қарор қилди. Афлотун энг яхши давлат раҳбари 50 ёшли ҳукмдорлар деб таъкидлаган. Шу боис Италия конституциясида 50 ёшдан ошган фуқаро мамлакат президенти бўлиши мумкин деб ёзиб қўйилган. Боз устига, 1990-йиллардан бошлаб мамлакатни ўзиям 70 ёшдан ошган эркаклар бошқармоқда. Мана, масалан, Италиянинг 11-президенти Жоржо Наполитано истеъфога чиққанда 90 ёшга тўлганди. У ўз даврининг энг кекса сиёсатчиси ҳисобланган. Ҳозирги президент Сержио Маттарелле 78 ёшда.
Демократиянинг кекса боболари
Ғарбий ярим шарда ёши энг улуғ етакчилардан бири Кубанинг собиқ раҳбари Рауль Кастро бўлиб қолмоқда. Ҳозир у 88 ёшда. 2008 йили, 75 ёшида у озод орол раҳбарлигини амалда ўз қўлига олди — унинг акаси Фидель Кастро касал бўлиб қолганди. Дарвоқе, 2016 йилда вафот этган Фидель 90 ёшгача ҳукмронлик қилган. У давлат бошқарувини 1957 йилги инқилобдан сўнг қўлга киритган.
Ғарбий ярим шарда ёши энг улуғ етакчилардан бири Кубанинг собиқ раҳбари Рауль Кастро бўлиб қолмоқда.
Шундай бўлса ҳам, Рауль Кастро ҳам секин-аста ҳокимият жиловини бериб қўймоқда. Ўтган йили у раҳбарлик лавозимини тарк этишга ва фақат коммунистик партия етакчиси бўлиб қолишга қарор қилди.
АҚШни ҳам унчалик ёш бўлмаган президент бошқармоқда. Дональд Трамп 73 ёшда. У сўнгги 60 йил ичида энг кекса президентга айланди. Борди-ю, иккинчи муддатга сайланса, Оқ уйда 78 ёшгача қолиши мумкин. Бироқ Трампнинг асосий рақибларини ҳам ёш бола деб бўлмайди. 2020 йили сайловлар ўтказилганда унинг рақиби, экс-вице-президент Жо Байден 78 ёшга тўлади. Пойганинг яна бир фаворити Берни Сандерс эса 79 ёшда.
Трамп сўнгги 60 йил ичида энг кекса президент ҳисобланади.
Яқин Шарқ мўйсафидлари
Яқин Шарқ узоқ умр кўрувчи сиёсатчилари билан донг таратган. Мана, масалан, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд бу йил 84 ёшга тўлади. 2015 йили тахтга ўтирганида у бу воқеани кенг қамровли нишонлади – давлат хизматчилари, пенсионер ва талабаларни икки ойлик маош ҳисобида мукофотлади. 500 минг маҳбусни афв этди, 133 минг долларга тенг тўланмаган жаримани бекор қилди. Шу билан бирга, Салмон ҳукмронлиги бошланиши билан Саудия Арабистонида ўлим ҳукми сони кескин кўпайди. Унинг ҳукмронлиги остида кечган дастлабки ярим йил мобайнида турли айби учун 90 киши қатл этилди. Аммо қирол аёлларга нисбатан шафқатсизлик қилмади (қиролликда уларнинг ҳуқуқлари анча чекланган). У аёлларнинг автомобиль бошқаришига рухсат берди.
Яқин Шарқ ёши улуғ сиёсатчилари орасида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳам бор. У 84 ёшга тўлди. У 2013 йилдан бери давлатни бошқариб келмоқда.
Энг кекса ҳукмдор — Камерунда
Дунёдаги энг кекса амалдаги президент Камерун раҳбари Поль Бийя ҳисобланади. У 86 ёшда. Поль Бийя илк бор 1975 йили бош вазир бўлган ва бу лавозимда 7 йил қолган. 1982 йили у бош вазирликдан президентликка ўтди. Мана 37 йилдирки мамлакатни бошқариб келмоқда. Бийя рейтингига ҳавас қилса айрзийди: барча сайловларда умумий сайловчиларнинг 70 фоиздан ортиғи унга овоз беришган.
Дунёдаги энг кекса амалдаги президент Камерун раҳбари Поль Бийя ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter