Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саёҳатчи болаларни қандай келажак кутади?

Саёҳатчи болаларни қандай келажак кутади?

фото: glonasstravel.com

Саёҳат, аслида, ўзимизни бахтли ҳис қилишимиз учун моддий нарсалардан кўра қийматлироқ. Яъни бизга нарсалардан кўра қимматлироқ бўлган янги тажрибалар беради. Тадқиқотларга кўра, саёҳатларимиз давомида олган тажрибаларимиз миямизда янги нейрон каналларини очади. Бу бизни янада ижодий, мослашувчан қилади ва янги ғоялар беради.

Саёҳат қилишни биз фақатгина катталарга тегишли деб ўйлаймиз.

Аммо бошқа мамлакатларда ота-оналар ўз фарзандларини  бутун дунё бўйлаб саёҳатларга олиб чиқиши янгилик эмас.

Нима учун улар болалари билан саргузашт излашмоқда? Чунки болалар учун саёҳатнинг кўплаб афзалликлари борлигини улар аллақачон англаб етишган. Шу боис бугунги кунда кичик саёҳатчилар сони ҳам ортиб бормоқда.

Улар саёҳат пайтида боланинг ижодкорлиги ва тасаввури ошади, шунингдек, дунё кўриш уларнинг тил ривожланиши, саводхонлиги ва ижтимоий кўникмаларига ёрдам беради, деб ҳисоблашади.

«Саёҳат эффекти» лойиҳаси яқинда 2500 дан ортиқ катталар орасида сўров ўтказди. Ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, болалигида мунтазам саёҳат қилганларнинг кўпи кейинчалик олий маълумотли бўлишган, даромади ҳам юқори бўлган.

Саёҳат орқали бола турли маданиятлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, уларга янги тилларни ўрганиш, тарихни кашф қилиш, янги ва экзотик ингредиентлар билан бойитилган янги овқатларни татиб кўриш ва жойлашув ҳақидаги умумий маълумотларни, шу жумладан урф-одатларни ўрганиш имкониятини беради.  

Aгар бола бир нечта маданият билан тўқнашса ҳис-туйғуларини рағбатлантирадиган янги тажрибалар уларнинг ижодий жараёнида муҳим воситага айланади. Кўп маданиятли тажриба боланинг билим жараёнларини ўткирлаштиради ва турли маданиятлардан янги истиқболларни ўзлаштириш уларга ўз ғоялари ва онгини кенгайтиришга ёрдам беради!

Ижтимоий кўникмалар боланинг ҳам ўқишда, ҳам ҳаётда муваффақият қозониши учун жуда муҳимдир. Болалар саёҳат қилганда янги дўстлар билан тез тил топишиш кўникмаси, тажрибаси ортиб бораверади.  Саёҳат уларнинг эмпатиясини, ҳамдардлигини, тушунишини ва одамларга нисбатан хабардорлигини чуқурлаштиради, стереотипларни йўқ қилади.

Саёҳат болаларга ҳаётларини янада бойитадиган одамлар билан танишиш имконини беради.

Узоқ сафарга чиқиш болаларда қийинчиликларга чидамлиликни оширади.  Болалар учун саёҳатнинг бундай «тузоқ»ларини бошдан кечириш – адашиш, тил билмаслик – буларнинг барчаси унинг характерини шакллантиради. Бу боланинг шахсиятига жасорат, ўз-ўзини англаш ва мустақилликни киритади. Болалар кўпроқ мослашувчан бўлиб қоладилар, бу уларга янги нарсаларни синаб кўриш ва кучли ўзини ўзи ҳис қилиш имконини беради. Саёҳат болага мустақил фикрлаш ва ҳаракатлар орқали муҳим ҳаётий кўникмалар ва ишончни ривожлантириш имкониятларини тақдим этади.

Саёҳат масъулиятни ўргатади. Масалан, уларга жомадонларини йиғиштириш ва тартибга солиш, ўз нарсаларига масъул бўлиш, уларга йўналишни танлашда ёрдам бериш ва қандай таом ейишларини ҳал қилишни ўргатади.

Ва, албатта, бугунги кунда ота-оналар ўз фарзандларини саёҳатга олиб кетишларининг асосий сабабларидан бири бу хотиралардир. Оила билан бирга бўлиш – янги йўналишлар ва маданиятларни бошдан кечириш имкониятини беради, шу билан бирга видео ва сурат каби бир умрлик хотиралар қолдиради.

Саёҳат ота-оналар ва болаларни янада яқинлаштиради, тушунмовчиликларга барҳам беради.  Умуман саёҳат болаларга бошқалар билан ўхшашликларни ўргатувчи янги ҳикоя яратиш имкони ҳамдир.

Мана ёз бошланди. Болалар учун таътил уч ой давом этади. Саёҳат қилмоқчимисиз – фарзандларингизни ҳам олиб кетинг. Улар ёшлигиданоқ саёҳат завқини туйсин, дунё кезсин, одамлар, турли миллатларнинг анъаналари, маданияти билан танишсин. Ва бу хотиралар, тажрибалар, кўникмалар унинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши учун доимо маёқ вазифасини бажариши шубҳасиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг