Сайловни 800 нафарга яқин халқаро, 54 мингга яқин маҳаллий кузатувчи кузатиб боради – МСК

Бугун, 8 июль куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республика бўйича участка сайлов комиссияси аъзоларининг сифат таркиби ҳамда халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳақида, шунингдек, сайлов кампанияси давридаги жараёнлар ҳақида маълумотлар берилди.
Унга кўра, республика бўйича участка сайлов комиссияси аъзоларининг умумий сони 108 399 (47,9 фоиз эркаклар, 52,1 фоиз аёллар) нафар бўлиб, шулардан 1 952 нафарини фаол бўлган имконияти чекланган шахслар ташкил қилади.
Сайловни кузатиб бориш учун 797 нафар хорижлик, 53 667 нафар маҳаллий кузатувчилар аккредитациядагн ўтган.
Хорижлик кузатувчиларнинг 331 нафари 47 та давлат ва 466 нафар кузатувчи 15 та халқаро ташкилот вакили ҳисобланади.
53 667 нафар маҳаллий кузатувчиларнинг эса 10 736 нафари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан бўлса, 42 941 нафари сиёсий партиялардан.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, сайловолди ташвиқоти даврида 691 314 нусха Президентликка номзодларнинг таржимаи холи ҳамда сайловолди дастурларининг қисқача мазмуни акс этган ахборот плакатлари жойлаштирилган.
Шунингдек, 388 578 та сайловга чорловчи плакатлар, 966 та билбордларга баннерлар ўрнатилган. 1 317 та ташқи реклама мониторлари, Тошкент шаҳридаги метро ва автобус салонларидаги мониторларда видеороликлар қўйиб борилган.
Элатиб ўтамиз, муддатидан олдин Ўзбекистон Президентлигига сайлов эртага, 9 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter