Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо-саноат палатасига янги раис тайинланди

Савдо-саноат палатасига янги раис тайинланди

Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатасининг раиси этиб тайинланди.

Даврон Ваҳобов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент кимё-технология институти бакалавриатини ва 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини тамомлаган. 2007 йилда эса Тошкент давлат юридик университетини сиртқи таълим бўйича тугатган.

Тайинловга қадар Даврон Ваҳобов «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.  

Эслатиб ўтамиз, палатанинг аввалги раҳбари Адҳам Икромов жорий йил феврал ойида спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг