Саудиянинг энергия гиганти билан 2,4 млрд долларлик шартнома имзоланади
Саудия Арабистонининг ACWA Power Co. компанияси бугун, 17 август куни Ўзбекистон ҳукумати билан 1500 мегаватт шамол энергетикаси лойиҳаси бўйича 2,4 миллиард долларлик шартнома имзолайди.
«Ушбу лойиҳа минтақадаги ва дунёдаги энг йирик қуруқликдаги шамол лойиҳаси бўлади ва Ўзбекистоннинг қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича умумий мақсадларига 19 фоиз ҳисса қўшади», – дейилади PIF (Саудия Арабистони Суверен Жамғармаси умумий активлари 430 миллиард долларни ташкил этган дунёдаги энг йирик суверен жамғармалардан бири ҳисобланади. У Саудия Арабистони ҳукумати номидан маблағларни инвестиция қилиш учун яратилган)га тегишли бўлган энергия гиганти баёнотида.
Лойиҳадан кутилаётган натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган мазкур объект 1,65 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаши ва йилига 2,4 миллион тонна углерод чиқиндиларини қоплаши керак.
Молиявий ёпилиш 2023 йил охиригача кутилмоқда ва лойиҳа 2026 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга тушиши мумкин.
Битим 25 йилга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан имзоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter