Саудияликлардан 2023 йилги Ҳаж зиёратига аризалар қабул қилиш бошланди
![Саудияликлардан 2023 йилги Ҳаж зиёратига аризалар қабул қилиш бошланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/6/720_460_95_2648001658.jpeg)
Саудия Арабистонида яшовчи мусулмонлар ва бу йил Ҳажга боришни истовчилар зиёрат қилиш учун ариза топширишни бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги бугун, 5 январ куни Twitter орқали хабар берди.
Саудияликлар Ҳаж учун аризаларни вазирликнинг сайти (localhaj.haj.gov.sa) орқали топширишлари мумкин.
Хабарга кўра, тасодифий танлов йўли билан маҳаллий зиёратчилар рўйхати шакллантирилади: Ҳажни амалга ошириш учун рухсатномани қўлга киритганлар орасидан кимларга 2023 йилда навбат тегишини онлайн-лотерея тизими аниқлаб беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter