Саудияда қирувчи самолёт ҳалокатга учради
Саудия Арабистони Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти пайшанба куни шарқий Заҳрон шаҳридаги Қирол Абдулазиз ҳарбий-ҳаво кучлари базаси яқинида ҳалокатга учради.
Бу ҳақда қироллик Mудофаа вазирлиги вакили Турки Маликий ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида маълум қилди.
«Қироллик ҳаво кучларининг F-15 SA қирувчи самолёти маҳаллий вақт билан соат 12:50 да Заҳрондаги Қирол Абдулазиз ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ҳудудида мунтазам машғулот парвози чоғида ҳалокатга учради. Самолёт экипажи ҳалок бўлди», – деган Маликий.
Унинг сўзларига кўра, экипаждаги икки киши ҳалок бўлган, воқеа юзасидан махсус комиссия текширув бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter