Осиё чемпионати икки медал билан бошланди

Саудия Арабистонининг Дамман шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та бронза медалига сазовор бўлишди. Қизларимиз босқон улоқтириш ва 1500 метрга югуриш дастурларида медалларни қўлга киритишди.

Бронза медал:
- Шаҳрибону Зарипова (босқон улоқтириш);
- Маржона Сайдуллаева (1500 метр).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter