Саудия Арабистонига тарихий ташриф якунига етди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунланди.
Мамлакатимиз раҳбари 17 август куни Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди. Унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот, шунингдек, энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари соҳаларида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
18 август куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ислом тараққиёт банки раҳбарлари, саудиялик ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказилди.
Макка ва Мадина шаҳарлари зиёрати ҳам ташрифнинг алоҳида эътиборли воқеаси бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 августга ўтар кечаси Жиддадан Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter