Саудия Арабистони уюштирган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлди
Саудия Арабистони бошчилигидаги Араб каолицион кучларининг Яман шимолидаги Саъда шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 51 киши яраланган. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.
Халқаро қизил хоч ташкилоти (ICRC)нинг маълум қилишича, Саъда шаҳрининг Даҳён туманида ҳаракатланиб кетаётган автобусга ракета ҳужуми уюштирилган. Автобусдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти ёш болалар экани айтилмоқда.
Воқеа жойига етиб борган тибииёт ходимлари яраланганларни атрофдаги шифохоналарга олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter