Сардобаликларни «туя устида ҳам» ит қопяптими?
Сардобаликларни туя устида ҳам ит қопаётгандек гўё. Техноген офатдан зарар кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатиш борасида озмунча ишлар қилинаётгани йўқ, тўғри. Айни жараёнда муайян муаммолар пайдо бўлаётгани бор гап. Аммо жафокаш ҳамюртларимизга биринчи ёрдам сифатида зарур бўлган маҳсулотлар талон-тарож қилинганига нима дейсиз?!
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ж. нима қилгани аниқланди, денг?
У офат сабаб туман 21-сонли мактабга эвакуация қилинган аҳоли учун зарур ноозиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш мақсадида Сардоба туман Қизил ярим ой жамияти раҳбари номидан сохта ҳужжатлар тайёрлаб, 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга сотиб юборган!
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter