Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардоба тошқинида оқиб кетган Миллий гвардия ходими ҳамон топилгани йўқ

Сардоба тошқинида оқиб кетган Миллий гвардия ходими ҳамон топилгани йўқ

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Миллий гвардия Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими раҳбари Тўлқин Қодиров Сардобадаги фалокатда Миллий гвардиянинг уч ходимини сув оқизиб кетганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ходимларнинг бири воқеа жойидан 15 километр узоқликдан соғ ҳолда топилган. Иккинчи ходимнинг жасади 3 май куни топилган бўлса, учинчи ходим эса ҳали ҳам топилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал «Сардоба» сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган 2 нафар ходим кучли оқим сабаб оқиб кетгани хабар қилинганди. Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Хусниддин Суяров табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлгани, иккинчи ходимни эса қидириш ишлари давом этаётгани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг