Санкт-Петербургда паспортлари олиб қўйилган ўзбекистонликлар: агентлик нима дейди?
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллигига Ўзбекистон фуқаролари вақтинча ишлаётган қурилиш объектларида иш берувчи уларнинг паспортларини олиб қўйилгани тўғрисида мурожаат қилган.
Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Муаммога ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчи билан суҳбат ўтказилиб, Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди ва фуқароларнинг паспортлари ўз эгаларига қайтарилди.
Шунингдек, фуқароларга Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter