Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургда минглаб муҳожирлар қўлга олинди

Санкт-Петербургда минглаб муҳожирлар қўлга олинди

Янги йил арафасида Россия полицияси Санкт-Петербург марказида чет эллик уч мингга яқин одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда маҳаллий «Фонтанка» газетаси хабар берди.

«Уч мингга яқин чет эл фуқаролари полиция бўлимларига олиб кетилди», — дейилади янгиликда.

Текширув натижаларига кўра, уларнинг 600 дан ортиғи Россия Федерацияси ҳудудида миграция қонунчилигини турли хил бузган ҳолда бўлганлиги, юздан ортиқ киши мамлакатдан ташқарига депортация қилиш хавфи остида бўлганлиги маълум бўлди.

«Уларнинг барчасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди», деб ёзади газета.

Эслатиб ўтамиз, Россия энг кўп ўзбекистонликлар ишлайдиган хорижий давлат саналади. Уларнинг миқдори 2-3 миллионларга нисбат берилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг