Санкт-Петербург теракти гумондори Аброр Азимов бир умрга қамалди
Санкт-Петербург теракти фигуранти қирғизистонлик Аброр Азимов бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Азимов террористик ташкилотдаги иштироки, теракт содир этиш, ноқонуний қурол айланмаси, портловчи модда ва қурилмаларни сақлаш ва олиб ўтиш бўйича айбдор деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Технологический институт» ва «Сенная площадь» бекатларида портлаш бўлган, 15 киши ҳаётдан кўз юмган эди. Ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter