Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёл совуқ қотишдан вафот этди
Зеленогорск (Санкт-Петербург)да ўзбекистонлик 39 ёшли аёл совуқ қотиб вафот этди. Бу ҳақда «Piter.TV» хабар бермоқда.
Хабарда совуқ қотган ўзбекистонлик аёлни шаҳар кўчаларининг бирида учратишгани айтилган. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатганига қарамай, аёл воқеа жойида вафот этган.
Унинг ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича шаҳар полицияси томонидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter