Сандиқдаги миллион-миллион пулни ўмарганлар қўлга тушди

2020 йил 21 август куни Нуробод тумани ИИБга Нуробод тумани Сазаған маҳалласида яшовчи Ж. ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра 2020 йил 14 август кунига ўтар кечаси номаълум кимсалар уйидаги темир сандиқдан 8.200 АҚШ доллари билан 20.000.000 сўмни ўғирлаб кетишган. У номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора қўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўраган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берган.
Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, мазкур ўғирлик жинояти Нуробод тумани Сазаған маҳалласида яшовчи 22 ёшли Л. ва 24 ёшли Қ.лар томонидан содир этилганлиги аниқланган ва улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter