Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бавария»нинг энг қиммат футболчиси жазога тортилиши мумкин

«Бавария»нинг энг қиммат футболчиси жазога тортилиши мумкин

Фото: REUTERS

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих коронавирусга чалинди. 26 ёшли ярим ҳимоячи изоляцияга олинди. У 384 минг евро йўқотади.

Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берган.

Гап шундаки, Киммих COVID-19 га қарши эмланишдан бош тортган. Йозуанинг қарори эмлашнинг узоқ муддатли оқибатлари ҳақида кўпроқ билиш истагига асосланган эди. Бироқ Германия қонунчилигига кўра, «Бавария» футболчига карантин вақтида маошини тўламаслик ҳуқуқига эга, чунки у ўз ихтиёри билан вакцина олмаган.

Киммих камида етти кун касаллик таътилида бўлади. Бу вақт ичида у 384 минг евро ишлаб топган бўларди.

Киммих 2017/18 йилги мавсумда Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Йозуа «Бавария» сафида жорий мавсум Бундеслиганинг 11 ўйинида 3 та гол урди.

Нуфузли Transfermarkt портали Киммихни 90 миллион еврога баҳоламоқда – у «Бавария»нинг энг қиммат футболчиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг