Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолётларда туриб кетишга мўлжалланган ўриндиқлар: ҳақиқатми ёки сафсата?

Самолётларда туриб кетишга мўлжалланган ўриндиқлар: ҳақиқатми ёки сафсата?

Фото: «Hi-News»

Бундан саккиз йиллар олдин Италиянинг «Aviointeriors Group» дизайнерлик компанияси самолётдаги йўловчиларни турган ҳолда ташишнинг ўзига хос усулини таклиф этганди. Ўша вақтда бирорта авиаташувчи мазкур усулдан фойдаланишни истамаган, бироқ яқинда ушбу ғояни ҳаётга татбиқ этиш истагини билдирган мардлар пайдо бўлди. Янгиланган вертикал ўриндиқлар Гамбургда (Германия) бўлиб ўтган самолётлар кўргазмасида намойиш этилди, деб хабар беради «Hi-News».

«Aviointeriors Group»нинг фикрича ҳозирги самолётлардаги «эконом-класс»лар жуда қулай бўлиб, унинг ўрнини вертикал ўриндиқларга алмаштириш лозим. Бу эса ўриндиқлар орасидаги масофани 70 дан 60 сантиметргача қисқаритиш имконини беради. Агарда ғоя амалга ошса салонга кетадиган йўловчилар сони 20 фоизга ошади.

Фото: «Hi-News»

«Skyrider 2.0» номини олган лойиҳанинг ўриндиқлари хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Ундан фойдаланган йўловчи ўзини худди велосипедда кетаётгандек ҳис қилади.

Ихтирочи компания аввалига бу каби ўриндиқларни қисқа рейсларда — масалан, Шотландиянинг Уэстрей ҳамда Папа Уэстрей ороллари ўртасида йўлга қўйишни режалаштирган. Мазкур ороллар орасидаги масофа 1 дақиқаю 20 сонияда босиб ўтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг