МАК самолётларида телефон ва интернетдан фойдаланиш мумкин бўлади (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 3 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу фармон билан аҳоли қатламлари учун республика ҳудудлари бўйлаб туризм-экскурсия турлари ташкил этилишини кўзда тутувчи «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури амалга оширилади.
Унга кўра, таълим муассасалари ўқувчилари учун — таътил даври ва дам олиш кунларида; ташкилотлар ходимлари учун — дам олиш кунларида, умуммиллий байрамлар ва таътил кунларида, айниқса, туризм мавсуми суст даврда; аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун — санаторий-курортларда дам олишдан фаол фойдаланган ҳолда йил давомида; кексалар, ёш оилалар, фуқаролар йиғинлари фаоллари, хотин-қизлар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакиллари учун — туризм мавсуми суст даврда ушбу дастур бўйича алоҳида имтиёзлар жорий қилинади.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг хорижга чиқиш чипталари арзонлаштирилиши режалаштирилмоқда. Қолаверса, самолёт бортида йўловчилар телефон орқали мулоқот қилиши, СМС-хабарлар ёзиши ва интернет хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Мазкур ҳужжатнинг бошқа имтиёзлари билан қуйидаги видеолавҳада танишиб чиқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter