Самолётда аксирган тадбиркор аёл 14 та йўловчига коронавирус юқтирди
«Vietnam Airlines» авиакомпаниясининг Лондондан Вьетнамга учган самолётида йўловчи аксириб, ўндан зиёд ҳамроҳига коронавирус юқтирди. Бу ҳақда Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (The Centers for Disease Control and Prevention) сайтида чоп этилган маълумотларга таяниб «New York Post» хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, вьетнамлик 27 ёшли тадбиркор хоним парвоздан олдин йўтал ва томоқ оғриғидан шикоят қилган. Тўрт кундан кейин эса унда COVID-19 қайд этилган. Мутахассислар аёл билан мулоқотда бўлганларнинг ҳаммасини излаб топиб, 14 нафар йўловчи ва битта экипаж аъзосига инфекция юқтирганини аниқлади.
Таъкидланишича, самолёт бортида жами 217 нафар йўловчи бўлган. Шунга қарамай, парвоз вақтида сайёҳлардан ниқоб тақиш талаб этилмаган. Ханойга етиб келгандан сўнг саёҳатчиларнинг тана ҳарорати текширилган.
«Узоққа парвоз қилганда самолёт бортида SARS-CoV-2ни юқтириш хавфи бор. Ҳатто, кенг ўриндиқли бизнес-классда ҳам коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкин», — дейилади тадқиқотда.
Бундан ташқари, тадбиркор аёл самолёт йўловчиларидан ташқари Лондондаги учта қўшнисига ҳам касалликни юқтирганлиги аниқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter