Испан осмонида самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди
Испаниянинг Майорка (Мальорка) ороли тепасида самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди. Оқибатда етти киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда «CNN».
Фожиа Инка шаҳри осмонида содир бўлди. Хабарларга кўра, самолёт салонида икки киши, вертолётда эса беш киши, жумладан, икки нафар ёш бола бўлган. Авиаҳалокатнинг барча иштирокчилари ҳаётдан кўз юмишган.
Фалокат 25 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 13:50 да юз берган. Тўқнашув сабаби ҳалигача аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter