Самолёт учиш йўлагида пайдо бўлган пингвин қутқарилди
Веллингтон аэропортидаги (Янги Зеландия) учиш йўлагида пайдо бўлган пингвин боласи «Air Chathams» авиакомпания ходимларининг анча вақтини олди. Яъни аэропорт ходимлари пингвинни тутиб олгунларича парвозни кечиктиришга тўғри келди.
Тахминларга кўра, учишга ҳаракат қилган пингвин аэропорт атрофидаги панжара остига тушиб қолишга муваффақ бўлган. Эндиликда бундай ҳол такрорланмаслиги учун чоралар кўрилмоқда. Тахминан олти ҳафталик бўлган пингвин ҳозирда ветеринарлар назоратида. Қушнинг вазни кам бўлгани учун у боқилади. Бундан ташқари унинг асосий патлари ўсгандан кейингина ёввойи табиатга қўйиб юборилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter