Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанднинг қатор кўчаларида ҳаракат чекланади

Самарқанднинг қатор кўчаларида ҳаракат чекланади

Фото: Xabar.uz

Триатлон бўйича «Challenge Samarkand» халқаро мусобақаси ҳамда Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрининг қатор кўчаларида автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади.

2023 йилнинг 16 ва 17 сентабрь кунлари Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида триатлон бўйича илк бор «Challenge Samarkand» халқаро мусобақаси ҳамда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрининг қуйидаги йўналишларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади:

Шоҳизинда кўчасининг Шоҳзинда-Уста Умар Жўрақулов кўчалари чорраҳасидан, Шоҳизинда-М37А автомобиль йўли чорраҳасигача бўлган қисми;

Рудакий кўчасининг Рудакий-Ибн Сино кўчалари чорраҳасидан, Сиёб бозоригача бўлган қисми;

Номозгоҳ кўчасининг Номозгоҳ-Гулобод кўчалари чорраҳасидан, Номозгоҳ-Х.А.Вали кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

С.Айний кўчасининг С.Айний-Х.А.Вали кўчалари чорраҳасидан, С.Айний-У.У.Жўрақулов кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

Регистон кўчасининг Регистон-Университет ҳиёбони кўчалари чорраҳасидан, Регистон–Сўзангарон кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

Университет ҳиёбони кўчасининг Университет ҳиёбони-Регистон кўчалари чорраҳасидан, Университет ҳиёбони–Гулобод кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

Ибн Сино кўчасининг Ибн Сино-Даҳбет кўчалари чорраҳасидан, Ибн Сино–Рудакий кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

Ибн Сино-Дахбед кўчалари чорраҳасидан Дахбед кўчаси, М-37А йўли бўйлаб М-37А йўли кечишмасигача (айланма йўлни қамраган ҳолда) бўлган қисми;

М-37А автомобиль йўлининг 33-41 км.лари оралиғида транспорт воситаларини ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Мусобақа давомида транзит ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

Тошкент-Навоий йўналишига М-39 - 4Р-48 автомобиль йўллари чорраҳасидан 4Р-48, 4К-493В автомобиль йўллари орқали ҳаркатланиш тавсия этилади.

Китоб-Тошкент йўналишига М-39, М-37А автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37А автомобиль йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Қарши-Тошкент йўналишига А-378 – М-37А автомобиль йўллари кесишган қисмида ташкил этилган айланма ҳаракатдан М-37А автомобиль йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади. 

Тошкент-Китоб йўналишига М-37 – М-37А автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37А автомобиль йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Тошкент-Қарши йўналишига М-37 – М-37А автомобиль йўллари чорраҳасидан М-37А автомобиль йўли орқали ҳаркатланишингиз тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг