Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанднинг катта қисмида ер ости ичимлик суви чиқмай қолди

Самарқанднинг катта қисмида ер ости ичимлик суви чиқмай қолди

Самарқанд вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ер ости сув захиралари ҳисобидан «Самарқанд сув таъминоти» корхонасига қарашли сув иншоотлари  томонидан амалга оширилади.

Қайд этилишича, ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган. Натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни олиб келмоқда.

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар – сув етишмовчилиги учун ўзининг узрини билдирган.

«Мазкур ҳолат Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг ошиши ҳамда бу билан боғлиқ ер ости сувлари захирасининг сатҳининг кўтарилиши билан ўз ечимини топишини маълум қилади», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг