Самарқандни Қашқадарё билан боғловчи довон вақтинча ёпилди
«Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
ФВВ маълумотига кўра, 3 феврал куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довонидан ўтган қисми қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда», – дейилади хабарда.
Довоннинг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter