Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик полвон кўпкарида «Cobalt»ни қўлга киритди (фото)

Самарқандлик полвон кўпкарида «Cobalt»ни қўлга киритди (фото)

Фото: «Uza.uz»

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бугун Жомбой туманидаги Қорақасмоқ отчопарида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан чавандозлар иштирок этишди.

Мусобақада чаққон, эпчил чавандоз ва полвонлар асосий совринлар — туя, той, тана, гилам ва кўплаб соврин ҳамда пул мукофотларини қўлга киритди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – «Cobalt» автомобили пайариқлик полвон Ихтиёр Толиповга насиб этди. У тошкентлик чавандоз Сарвар Умурзоқовнинг «Бодом» лақабли отида ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг