Самарқанддаги йиғилишда Толибон ҳукуматини инклюзив ҳукумат тузишга чақирилди
Самарқандда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида бўлиб ўтган Эрон, Россия, Хитой ва Покистон ташқи ишлар вазирлари учрашувида томонлар афғон ҳукуматини инклюзив ҳукумат тузишга чақирди.
Ташқи ишлар вазирлари, жумладан, афғон ҳукуматини аёллар ва миллий озчиликларга нисбатан чекловларни олиб ташлашга чақирган.
«Вазирлар афғон ҳукуматини амалда барча этник гуруҳлар ва сиёсий институтлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишга ҳамда аёллар ва миллий озчиликларга нисбатан барча чекловчи чораларни бекор қилишга чақирди», – дейилади Эрон ТИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter