Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги портлаш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Самарқанддаги портлаш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги тумангаз корхонаси ҳудудида 9 май куни портлаш содир бўлгани хабар қилинганди (видео). ФВВ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Ёнғин оқибатида газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та Isuzu автомашинаси ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса шохобчадаги MAN русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни захира сиғимига бўшатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ, ИИБ, ССБ ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг