Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда хавфли дрифт қилган «учар»лар ушланди

Самарқандда хавфли дрифт қилган «учар»лар ушланди

Видеодан скриншот.

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб қоидабузарлик қилган транспорт воситалари видеоси тарқалди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, 23 октябрь куни Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда «Жигули», «Нексия» ҳамда «Спарк» автомобиллари йўл қоидаларини бузиб, кескин ҳаракатлар қилишган  ва бошқа автомобилларга халал бериб ҳаракатланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Қоидабузар ҳайдовчилар ҳам қилмишларидан пушаймон эканликларини билдиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг